Сурияда “Ал-Қоида” етакчиларидан бири ўлдирилди
Суриянинг шимоли-ғарбий қисмида “Ал-Қоида” етакчиларидан бири ўлдирилди, дея хабар бермоқда “Евроньюс”.
“АҚШнинг Сурия шимоли-ғарбидаги ҳаво ҳужумида “Ал-Қоида”нинг юқори мартабали етакчиси Абдулҳамид ал-Матар ўлдирилди”, – дейилади АҚШ Қуролли кучлари марказий қўмондонлиги баёнотида.
Қайд этилишича, MQ-9 дрони ёрдамида берилган зарба туфайли тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлгани ҳақида маълумот йўқ.
Қўмондонлик “Ал-Қоида” ҳали ҳам Америка ва унинг иттифоқчиларига таҳдид туғдираётганини, гуруҳ Сурия ҳудудидан ўзини тиклаб олиш, фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда ташқаридаги операцияларни режалаштириш ва террорчилик ҳужумларини амалга ошириш учун хавфсиз бошпана сифатида фойдаланаётганини айтган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).