Сурия яқинида Россияга тегишли самолёт йўқолиб қолди

Сурия яқинида Россияга тегишли самолёт йўқолиб қолди

Суриядаги Ҳмаймим авиабазаси 17 сентябрда Россиянинг Ил-20 радиолокацион разведка самолёти экипажи билан алоқани йўқотди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги маълум қилди.

Маълум қилинишича, 17 сентябрь кечки вақт Сурия ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари Латақия шаҳрига ракета ҳужумини қайтарган. Суриялик ҳарбий манбанинг таъкидлашича, ҳужум денгиздан амалга оширилган, бир неча ракета мўлжалгача уриб туширилган.

Самолёт билан алоқа эса 17 сентябрда соат 23.00 атрофида, у Ҳмаймим базасига қайтаётганида Сурия соҳилидан 35 км узоқликда Ўрта ер денгизи устида йўқолиб қолган.

Шунингдек, самолёт Исроилнинг 4 та F-16 самолёти Латақиядаги объектларга ҳужум қилаётган вақтда авиацияни бошқариш радарларидан йўқолиб қолган. Бундан ташқари, шу вақтда Россиянинг ҳаво ҳудудини назорат қилиш радиолокацион воситалари томонидан бу ҳудудда жойлашган француз фрегати “Овернь”дан ракеталар учирилгани қайд қилинган.

Маълум қилинишича, самолёт бортида 14 ҳарбий бўлган, уларнинг тақдири номаълумлигича қолмоқда. Ҳмаймим базаси қўмондонлиги қидирув-қутқарув операциясини ташкиллаштирган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!