Сурия ва Ливан ўрмонларида кучли ёнғинлар кузатилмоқда

Сурия ва Ливан ўрмонларида кучли ёнғинлар кузатилмоқда

Ливан ва Сурия ҳукумати икки суткадан буён давом этаётган иссиқ иқлим ҳамда кучли шамол натижасида ўчириб бўлмаётган ўрмон ёнғинлари билан курашмоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Ливанда пойтахт Байрут жанубидаги Мешреф туманидаги ва бошқа денгизга яқин қишлоқлар ҳудудидаги ўрмонлар ёнмоқда.

Мамлакатнинг Фуқаро муҳофазаси бўйича генерали Раймон Ҳаттара бир неча ўн йилдан бери Ливанда бундай ҳодиса кузатилмаганини билдирди. Сешанбага ўтар кечаси ёнаётган ўрмонларга яқин яшовчи аҳоли вакиллари эвакуация қилинган.

Ички ишлар вазири Райя ал-Ҳасан сешанба тонгида Кипр ҳам ўрмонлардаги оловни ўчиришга кўмак беришни бошлаганини маълум қилди. Кипр ўрмонлар ёнғинига қарши ҳаводан олов устига сув сепиб курашмоқда.

Яна бир кучли ёнғин сешанба тонгида Байрутдан 15 километр узоқликдаги Метн туманида бошланган. Уни ўчириш учун ҳарбий вертлётлар ва фуқаро муҳафазаси кучлари жалб қилинган.

Сурияда ўрмонлар ёнғинининг асосий ўчоқлари душанбада мамлакат шимоли-ғарбидаги Ҳомсе, Тартус ва Латакия вилоятларида экани қайд этилган. Ўрмонлар ёнишини ўчириш учун у ерга жанубий провинция ўт ўчирувчилари юборилган. Тартус вилоятининг ўзида ёнғиннинг 55 ўчоғи борлиги аниқланган ва уларнинг ҳаммаси аҳоли яшовчи ҳудудлардан узоқда жойлашган.

«Ўрмон ёнғинларининг асосий қисми ўчирилган, биз оловнинг ёнаётган қисми билан курашяпмиз», — дея таъкидлаган вилоят губернатори.

Ливандаги кучли ёнғинларга иссиқ иқлим шароити ва кучли шамол сабаб бўлган. Ҳаво ҳарорати Байрутда октябрь ойи учун рекорд 35 даражага чиққан, Сурияда ҳам термометрлар ҳавонинг 30 градусдан юқорилигини кўрсатмоқда.

Ҳомс вилоятида ҳам ёнғинларнинг асосий қисми 80 фоиз фуқаро муҳофазаси ва ўт ўчирувчиларнинг саъй-ҳаракатлари эвазига ўчирилган. Маҳаллий ҳокимлик яқин соатлар ичида ёнғинлар бутунлай бартараф қилинишини ваъда қилган.

Латакия вилоятида ҳам ўт ўчирувчилар ёнғин ўчоқлари билан курашмоқда. Сешанба тонгида вилоятдаги ўнлаб туманлардаги ўрмон оловлари ўчирилган.

Manba: daryo. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!