Сурия президенти Башар Асаднинг рафиқасида саратон касаллиги аниқланди

Сурия президенти Башар Асаднинг рафиқасида саратон касаллиги аниқланди

Сурия президенти Башар Асаднинг рафиқаси Асма Асадда кўкрак саратонини аниқлашди, деб ёзади «Газета.ru» президент маъмурияти матбуот хизматига таяниб.

Маълум қилинишича, Асаднинг хотинида хавфли ўсма аниқланган.

«Асма Асад хоним кўкрак безидаги хавфли ўсмани даволашни бошламоқда», — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, касаллик бошланғич даврида аниқланган. Шунингдек, президент ваколатхонаси Асма Асадга тезроқ соғайиб кетишни тилаб қолган.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!