Суратларда зукко болажон (ФОТОЛАВҲА)

Суратларда зукко болажон (ФОТОЛАВҲА)

Болалар — оила қувончи, жамият таянчи, давлатимизнинг умиди ва кучидир. Улар бизнинг келажагизмиз, эзгу ишларимизнинг давомчилари, қалбимиз ҳаловатидир. Мурғак қалбларнинг кўзларидаги қувонч, шодон кулгулари бутун оламни ёритадигандек гўё.

Бугун «Янги Ўзбекистон – маърифатли жамият» шиори остида ўтказилаётган «Маънавият фестивали» доирасида йиллар давомида шаклланган халқимизнинг милиий таълим-тарбия услублари, ўзбекона оила моделига асосланиб фарзандларимизни вояга етказиш, болалар маънавий дунёсини бойитиш мақсадида тайёрланган «Зукко Болажон!» фотоальбомининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлиги, «Маърифат» тарғиботчилар жамияти ҳамда Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди ҳамкорлигида пойтахтимиздаги 482-сонли мактабгача таълим ташкилотида «Зукко Болажон» фото-альбоми тақдимотига бағишланган, бадиий-мусиқали байрам тадбири ўтказилди. Унда «Маърифат» тарғиботчилар жамияти аъзолари, Мактабгача таълим вазирлигининг масъуллари, пойтахтимизда жойлашган мактабгача таълим ташкилотлари мудиралари, муассаса тарбияланувчилари иштирок этди.

Дастлаб, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Муҳтарама Улуғова болажонларга самимий тилакларини билдириб, бугунги кунда эртамиз эгалари бўлган фарзандларимиз манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг жаҳон андозаларига мувофиқ билим олиши, маънавий камол топиши учун етарлича шарт-шароитлар яратилаётганини таъкидлади.

Тадбир давомида «Зукко Болажон!» фотоальбоми устида юртимиздаги таниқли олимлар, педагог-психологлар, экспертлар ва соҳа мутахассисларини жалб этган ҳолда миллий анъаналаримизга хос таълим-тарбия, йўқолиб бораётган одоб-ахлоқ меъёрларини ёдга соладиган 50 дан ортиқ ҳолатни ўзида акс эттирган сценарий лойиҳалари ишлаб чиқилгани ва шу сценарий асосида суратга олиш ишлари ташкил этилгани айтилди. Ушбу альбом мамлакатимиздаги 17 нафар фан арбоблари, адабиёт, санъат, маданият намояндалари, олимлар, шоир-ёзувчилар ва спортчилар томонидан маънавий-ахлоқий тарбияни ривожлантиришга ҳисса қўшадиган хулосалар асосида тўлдирилиб, 100 дан ортиқ лавҳалар билан бойитилди.

Маънавий-маърифий тадбир давомида «Маърифат» тарғиботчилар жамияти раиси Бахтиёр Хусанов «Зукко Болажон!» фотоальбомини 482-сонли мактабгача таълим муассасасига ҳадя этиб, жамият болажонларнинг маънавий оламини янада бойитишга хизмат қиладиган лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишда давом этишини билдирди. Шунингдек, фарзандларимиз қалбида гўзал инсоний фазилатларни шакллантириш, тўғри қарор қабул қилиш, ўзбек халқининг қадим тарбия услубларида самарали фойдаланиш, юксак маънавий қадриятлар руҳида тарбиялаш мақсадида «Зукко Эртакчи» лойиҳаси ҳам амалга оширилаётганини, бунда Ўзбекистон бадиий академияси билан биргаликда иш олиб борилаётгани ҳақида гапирди.

Мактабгача таълим вазири маслаҳатчиси Камола Ирисқулова эса ҳамкорликда амалга оширилган лойиҳанинг мақсади, мазмун-моҳияти ҳақида тўхталиб, мазкур фотоальбом илк билим ва тарбия масканлари – мактабгача таълим ташкилотларидаги болаларда ижтимоий мотивларни уйғотиш, бадиий-эстетик дидни шакллантириш, интеллектни ривожлантириш, кундалик турмушдаги қоидаларини ўргатиш, яқинларга ғамхўрлик қилиш, ўз туйғуларини бошқариш каби фазилатларни ўргатишга хизмат қилишини таъкидлади.

Шундан сўнг саҳнага «Марварид» болалар мусиқий гуруҳи болажонлари таклиф этилди. Улар бахтли болаликни тараннум этувчи куй-қўшиқлар ҳамда шўх рақслар билан иштирокчилар кайфиятини янада кўтарди.

Шунингдек, тадбир давомид «Маърифат» тарғиботчилар жамияти аъзолари: фалсафа фанлари доктори, профессор, Жамила Шермуҳаммедова, болалар психологи Шоира Исакова ҳам сўзга чиқиб, самимий тилакларини изҳор этиб болажонлар билан бевосита суҳбатлар уюштиришди.

Айниқса, мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари иштирокидаги саҳна кўпчиликка манзур бўлди. Бу саҳна кўринишида болажонлар буюк алломаларимизнинг болаликларини акс эттиришди ҳамда турли монолог, ғазал, рубоийлардан ўқиб беришди.

Миллий урф-одатларимизнинг намунаси сифатида тадбир мобайнида тандирларда иссиқ кулчалар пиширилиб, болажонларга тортиқ қилинди. «Зукко Болажон!» лойиҳаси доирасида фотокўргазма ҳамда «Карвон» халқ қўғирчоқ театри томонидан томошалари намойиш этилди.

Айтиш керакки, жорий йилги «Маънавият фестивали» доирасида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида тажриба тариқасида 14 та мактабгача таълим ташкилотини мазкур альбомда акс этган фотосуратлар асосида безатиш ҳамда «Маънавият бурчаги» ташкил этиш кўзда тутилган эди. Шу боис Миробод туманидаги 482-сонли мактабгача таълим ташкилотида мазкур ишлар амалга оширилди. Шунигдек, бунда жараёнда болаларни маънавий оламини бойитиш, уларда миллий анъаналарга қизиқиш уйғотиш, шарқона тарбиянинг нодир ва нозик жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди.

Суратларда зукко болажон (ФОТОЛАВҲА)

Суратларда зукко болажон (ФОТОЛАВҲА)

Суратларда зукко болажон (ФОТОЛАВҲА)

Суратларда зукко болажон (ФОТОЛАВҲА)

Суратларда зукко болажон (ФОТОЛАВҲА)

Суратларда зукко болажон (ФОТОЛАВҲА)

Суратларда зукко болажон (ФОТОЛАВҲА)

Суратларда зукко болажон (ФОТОЛАВҲА)

Суратларда зукко болажон (ФОТОЛАВҲА)

Суратларда зукко болажон (ФОТОЛАВҲА)

Суратларда зукко болажон (ФОТОЛАВҲА)

Суратларда зукко болажон (ФОТОЛАВҲА)

Суратларда зукко болажон (ФОТОЛАВҲА)

Суратларда зукко болажон (ФОТОЛАВҲА)

Суратларда зукко болажон (ФОТОЛАВҲА)

Суратларда зукко болажон (ФОТОЛАВҲА)

Суратларда зукко болажон (ФОТОЛАВҲА)

Суратларда зукко болажон (ФОТОЛАВҲА)

Суратларда зукко болажон (ФОТОЛАВҲА)

Суратларда зукко болажон (ФОТОЛАВҲА)

Суратларда зукко болажон (ФОТОЛАВҲА)

Суратларда зукко болажон (ФОТОЛАВҲА)

Суратларда зукко болажон (ФОТОЛАВҲА)

Суратларда зукко болажон (ФОТОЛАВҲА)

Суратларда зукко болажон (ФОТОЛАВҲА)

Суратларда зукко болажон (ФОТОЛАВҲА)

Суратларда зукко болажон (ФОТОЛАВҲА)

Суратларда зукко болажон (ФОТОЛАВҲА)

Суратларда зукко болажон (ФОТОЛАВҲА)

Суратларда зукко болажон (ФОТОЛАВҲА)

«Маърифат» тарғиботчилар жамияти Ахборот хизмати


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!