Суперлиганинг 17-тур ўйинларини қарийб 68 минг мухлис стадиондан кузатди

Суперлиганинг 17-тур ўйинларини қарийб 68 минг мухлис стадиондан кузатди

Ўзбекистон Суперлигасининг 17-тур учрашувларига ташриф буюрган мухлислар сони эълон қилинди. Турнинг 8 та баҳсини стадионлардан жами 67 924 нафар томошабин кузатди.

Энг юқори кўрсаткич Андижонда қайд этилди. «Бобур арена»да ўтган «Андижон» — «Нефтчи» учрашувига 19 170 нафар мухлис ташриф буюрди. «Навбаҳор» — «Бунёдкор» баҳсини эса Наманган марказий стадионида 18 782 нафар томошабин кузатди.

Қолган ўйинлардаги ташриф кўрсаткичлари қуйидагича бўлди: «Бухоро» — ОКМК — 7 440, «Динамо» — «Хоразм» — 7 328, «Насаф» — «Пахтакор» — 6 370, «Қизилқум» — «Машъал» — 5 147, «Қўқон-1912» — «Локомотив» — 3 600 нафар.

Турнинг энг паст кўрсаткичи ОКМК спорт мажмуасида ўтган «Сурхон» — «Сўғдиёна» баҳсида қайд этилди — учрашувни атиги 87 нафар мухлис стадиондан томоша қилди.

17-турда ҳар бир ўйинга ўртача 8 491 нафардан мухлис тўғри келди.

Суперлиганинг 17-тур ўйинларини қарийб 68 минг мухлис стадиондан кузатди


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар