Суперлигада ноябрь ойининг энг яхшилари аниқланди

Суперлигада ноябрь ойининг энг яхшилари аниқланди

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ноябрь ойининг энг яхшиларини эълон қилди.

Энг чиройли гол муаллифи – Азизбек Ҳайдаров

“Бунёдкор” жамоаси аъзоси Азизбек Ҳайдаров томонидан “Локомотив” жамоаси дарвозасига киритилган супер-гол энг кўп очко жамғарди. Овоз бериш жараёнида Азизбек Ҳайдаров Игорь Йелич ҳамда Ойбек Нурматовни катта фарқ билан ортда қолдиришга муваффақ бўлди.

Энг яхши дарвозабон – Игнатий Нестеров

Миллий терма жамоамиз дарвозабони ўтган ойда 4та ўйинда “темирйўлчилар” дарвозасини қўриқлаб, улардан 2тасини қуруқ ўтказди, яъни ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола олди

Энг яхши мураббий – Андрей Фёдоров

“Локомотив” ортда қолган ойда 5та ўйин ўтказиб, 4та ғалаба ва 1та дуранг қайд этди. Жамоа мавсум сўнггида Суперлига чемпионлигини тантана қилди. У сўровномада Нўъмон Хасанов ҳамда Рўзиқул Бердиевни ортда қолдириб кетди.

Энг яхши футболчи – Тиаго Безерра

Безерра ортда қолган ойда 5та ўйинда майдонга тушиб, 6 марта рақиблари дарвозасини ишғол этишга эришди. Безерра Марат Бикмаевни кичик фарқ билан ортда қолдирди. Аслида мураббийлар ва сардорларнинг овозлари бўйича ушбу икки нафар ўйинчи бир хил очко жамғарди. Якунда ҳал қилувчи ўринни мухлислар берган овоз ҳал қилди ва Безерра Бикмаевдан 2 очкогагина илгарилаб, мавсум-2018нинг охирги ойида ташкил этилган сўровномада ғолибликни қўлга киритди.

Manba: zamin.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!