Сунъий интеллект асосида яратилган хизматлар ҳажми 1,5 млрд долларга етказилади

Сунъий интеллект асосида яратилган хизматлар ҳажми 1,5 млрд долларга етказилади

Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда сунъий интеллект экотизимини ривожлантириш бўйича эришилган натижалар ва истиқболдаги устувор вазифалар юзасидан тақдимот билан танишди.

Сўнгги йилларда амалга оширилган ишлар натижасида Ўзбекистон сунъий интеллектга тайёрлик бўйича халқаро рейтингда 25 поғона юқорилаб, 62-ўринга кўтарилди. 2030 йилга қадар юртимизни мазкур рейтингда дунёдаги энг илғор 50 та давлат қаторига киритиш мақсад қилинган.

Шунингдек, сунъий интеллект асосида яратилган дастурий маҳсулот ва хизматлар ҳажмини 1,5 миллиард долларга етказиш, инфратузилмани кенгайтириш ҳамда 200 дан ортиқ янги лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган.

Давлатимиз раҳбари соҳадаги технологиялар шиддат билан ўзгараётганини таъкидлаб, жаҳон ва минтақадаги тенденцияларни мунтазам таҳлил қилиш, илғор ишланмаларни тезкор ўзлаштириш ва янги ташаббусларни илгари суриш зарурлигини қайд этди.

Аввало, тақдимотда замонавий ҳисоблаш инфратузилмасини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Ўтган ойда «Рақамли ҳукумат» дата-марказида АҚШнинг NVIDIA технологиялари асосидаги суперкомпютер ишга туширилди. У қуввати бўйича жаҳон рейтингида 321-ўринни эгаллади. Бир ой ичида кластер юкламасининг 90 фоизга етгани мамлакатимизда ҳисоблаш қувватларига талаб юқори эканини кўрсатмоқда.

Бугунги кунга қадар 24 миллион долларлик замонавий ҳисоблаш инфратузилмаси ишга туширилди. Мавжуд кластерни кенгайтириш учун яна 70 миллион доллар йўналтириш таклиф қилинди. Қўшимча маблағлар манбалари, зарур ускуналарни олиб келиш муддатлари ҳамда Қорақалпоғистонда хорижий инвесторлар билан ҳамкорликда амалга оширилаётган дата-марказлар лойиҳалари бўйича ахборот берилди.

Сунъий интеллект ечимларининг самарадорлиги сифатли маълумотлар базасига бевосита боғлиқлиги таъкидланди. Шу боис, вазирлик ва идоралардаги мавжуд маълумотларни хатловдан ўтказиш, уларнинг тўлиқлиги, ишончлилиги ва ўзаро мувофиқлигини таъминлаш, соҳалар кесимида сифатли маълумотлар тўпламларини шакллантириш вазифаси қўйилди.

Жорий йилнинг ўзида иқтисодиёт ва ижтимоий соҳаларда сунъий интеллект асосида амалга ошириладиган лойиҳалар сонини 100 тадан ошириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Тиббиёт, энергетика