Сўнгги 10 кунда Россиядан 96 мингдан зиёд ўзбекистонлик ватанга қайтди

Сўнгги 10 кунда Россиядан 96 мингдан зиёд ўзбекистонлик ватанга қайтди



Миграция агентлигига кўра, уларнинг 54 885 нафари Ўзбекистонга тўғридан-тўғри, 41 530 нафари эса Қозоғистон орқали қайтган.

Шу жумладан агентлик томонидан 1669 нафар оғир аҳволга тушиб қолган фуқароларга ватанга қайтишда ёрдам берилган.

Шунингдек, 2 681 нафар фуқарога ҳуқуқий ёрдам, 272 нафар фуқаронинг ишга жойлашишига ва 59 нафар фуқарога моддий ёрдам кўрсатилдиган ва 31 нафар фуқарларнинг иш ҳақи бўйича қарздорлиги ундирилган.