Сўмнинг қадрини қандай ушлаш мумкин?

Сўмнинг қадрини қандай ушлаш мумкин?

Ҳеч бир ривожланган мамлакатда ойлик оммавий ошмайди. Ойликнинг оммавий ошиши миллий валюта қадрини тушириб юборади. Миллий валюта қадрининг тушиб бориши натижасида ҳеч ким уйида ёки банкда сўм сақламайди. Унинг ўрнига уйда доллар йиғишга ҳаракат қилади. Бу ҳол яна сўмни қадрини тушириб долларни қадрини ошириб юборади.

Шунингдек , сўмни қадрсизланиши инсон мехнат кучини пасайиб кетишига олиб келмоқда. Бизда миллий валютани қадрсизланиши мехнатга тўланадиган хақни ошишига нисбатан тезроқ. Масалан , иш хақи 10 % ошса , инфиляция 20 % ошиб бормоқда. Бу ҳол Дунё бўйича Ўзбекистондаги мехнат кучига тўланадиган қийматни камайиб кетишига олиб келади. Ойликларни камлиги инсонларни яхши яшашига бўлган интилишига етмайди. Хамма инсонлар яхши яшашга интилади. Лекин ойликни яхши яшашга етмаслиги оқибатида одамлар оммавий ўғрилик йўлига ўта бошлайдилар. Айниқса амалдорлар ойликга яшамайди. Бу ҳол оммавий коррупцияни келтириб чиқаради.

Ўзбекистондаги меҳнат кучига тўланадиган қиймат тушиб кетиши оқибатида яни бошқа мамлакатларга нисбатан ойликнинг камлиги туфайли ақлли бўлган ( олий маълумотлилар , маҳоратли ишчилар , уқувли иқтисодчилар) кадрлар дарё оқимидек чиқиб кетиши натижасида сифатли кадрлар етишмовчилиги кузатилади. Бу ҳол иқтисоддаги сифатли ишлаб чиқаришни камайтириб юборади. Ўзбекистон сифатли махсулотларнинг камлиги туфайли ташқи бозорни эгаллай олмайди. Натижада Ўзбекистон фақат ҳом – ашё ҳисобига кун кечирадиган аграр мамлакатга айланиб қолади.

Хўш миллий валюта бўлган сўмни қандай ушлаш мумкин ?

1. Давлат жуда пластик (хаёт учун ўта зарур) бўлган маҳсулотларнинг нархини сўмда ушлаб туриши керак. Бу маҳсулотларга Ун , ёғ , шакар ва гўшт озиқ махсулотлари , бензин ва газ , ҳамма коммунал чиқимлар ( совуқ сув , иссиқ суқ , газ , электр энергияси , ер солиғи ) . Бу маҳсулотлар учун давлат бошқа маҳсулотлар ҳисобидан қоплаши керак.

2. Пластик карточкалардаги сўмни хозир пайтдаги доллар ҳисобида ҳисоблаб тушириш операцияси . Масалан менинг ойлигим 900 минг сўм. Шу ойлик август ойида 100 доллар бўлиб тушади (чунки давлат курси 9000 минг сўм бўлгани учун  . Агарда доллар курси сентябрда 10000 сўмга чиқса мени карточкамдаги пулиб 900 минг сўм ўрнига 1 миллион сўмга ошади. Яни аҳоли пластик карточкасидаги пулининг қиймати вақт ўтиши билан ўзини қадрини йўқатмайди. Шунингдек , банкдан кредит олаётган аҳоли хам доллар ҳисобида сўмни олади. Масалан мен август ойида 9 миллион олсам мени олган кредитим 1000 доллар ҳисобида бахоланади.

3.Ойликларни давлат тамонидан оммавий оширишга йўл қўймаслик ( фақат ўқитувчи ва тиббиёт ходимларидан ташқари ) . Агар биз ойликларни оммавий 3 йил ичида оширмасак бизнинг сўмимиз долларга нисбатан қадрсизланиши бутунлай йўқолади.

4. Ишчисига 500 доллар эквивалентига тенг бўлган кам бўлган ойлик берувчи хусусий корхоналарни ёпиш керак. Ишчисига 500 доллар миқдорида ойлик тўламайдиган корхонани эгаси ўз ишчиларини эксплотация ҳисобига бойлик отирвотган бўлади. Агарда ишчисига 1000 доллар эквивалентида ойлик тўлайдиган корхоналарни солиғини камайтириш керак. Чунки бу корхона эгаси аҳолини иш билан таъминлашдан ташқари аҳолини етарли аражада бойишига сабабчи бўлмоқда.

5. Бизда халқни боқадиган аҳолидан кўра шу боқадиган аҳолини назорат қиладиган аҳоли кўпайиб кетган. Хамма соҳаларни бутунлай хусусийлаштириш ( суғурта орқали хаттоки тиббиёт ва маорифни хусусийлаштириш ва шу орқали хам тиббиётга ва маорифга ажратилвотган пулларни ишлаётган ишчи – хизматчиларга бўлиб бериш ) керак. Хусусийлаштириш орқали давлат ишида ишлаётган амалдорларни 60 % гача камайтириш. Силовой стуктурада ишлаётган ходимларни ( ички ишлар , миллий гвардия , миллий хавсизлик ва бошқалар ) 40 % камайтриш керак.

6. Қандай йўл бўлмасин портал орқалими , ижтимойи тармоқлар орқали таклифлар бўладими бу таклифларни берган шахсларга эътибор бериш ва уларни хар тамонлама қадрлаш керак. Ва шундай таклиф берган шахсларни давлат тамонидан кадрлар сифатида таёрлаш керак. Манимча таклиф бераётган одамлар ўз сохасини узоқ йиллар ўрганган , кучли мутахасисларидир. Давлатни келажагини кадрлар масаласи хал қилади!

Ҳусан Аташайхов


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!