Цукерберг ва унинг рафиқаси зўравонлик ва фирибгарликда айбланмоқда

Цукерберг ва унинг рафиқаси зўравонлик ва фирибгарликда айбланмоқда

Facebook бош директори Марк Цукерберг ва унинг рафиқаси Присцилла Чан икки собиқ ходим томонидан зўравонлик ва камситишда айбланган. Бу ҳақда NBC телеканали хабар берди.

Қайд этилишича, эр-хотин ва уларнинг оилавий ширкатларига қарши даъволар 20 сентябрь куни бошланган, бироқ улар ҳақида фақат 26 октябрь, сешанба куни маълум бўлган.

Ҳужжатларга кўра, оилавий идора ўз ходимлари томонидан жинсий зўравонлик ва камситиш учун жавобгардир. Иккала суд жараёнида ҳам Чан ва Цукерберг айбланувчи сифатида, жумладан, иш ҳақини тўламаганликда айбланган.

Даъвогарлар "уй бошқарувчиси" бўлган Жон Доу ва хавфсизлик хизматларини кўрсатувчи "Limitless Specialty Services LLC" МЧЖ ходими Миа Кинг эди.

Доу оила билан 2017 йил январидан 2019 йил мартигача, Кинг эса 2018 йил майидан 2019 йил февралигача ишлаган. Оила вакили Бен ЛаБолтенинг айтишича, бу даъволар асоссиз.

"Биз оилавий офисда ишлайдиган профессионаллар жамоаси билан фахрланамиз ва ҳамкасбларимизни ноҳақ камситишга қаратилган бу айбловлари асоссиз", - деди ЛаБолте.

NBC телеканалига кўра, суд иш бўйича тингловни тайинламаган ва оиладан ҳеч бири суд олдида расмий жавоб бермаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!