Суданнинг янги бош вазири қасамёд қабул қилди

Суданнинг янги бош вазири қасамёд қабул қилди

БМТнинг Африка учун иқтисодий кенгаши ижрочи котиби вазифасини бажарувчи Абдуллоҳ Ҳамдук 21 август куни Суданнинг уч йил давом этадиган ўтиш давридаги бош вазири сифатида қасамёд қабул қилди. Бу ҳақда DW хабар бермоқда.

Ҳамдук ўзининг асосий устувор вазифаси сифатида мамлакатда осойишталикни ўрнатиш ва иқтисодий инқирозга қарши курашишни тилга олди. У янги вазирлар маҳкамаси бир ҳафта ичида шаклланишига умид билдирди.

Шунингдек, Суданнинг янги бошқарув органи – Суверен кенгаш раҳбари Абдулфаттоҳ ал-Бурҳон ҳам қасамёд қабул қилди. Бу номзод 11 номзод ичидан ғолибликка эришди. Мазкур кенгаш 11 апрелда президент Умар Башир ағдарилгандан кейин тузилган Ҳарбий кенгашнинг ўрнини эгаллади.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!