Суданда яна оммавий норозилик намойишлари бошланди

Суданда яна оммавий норозилик намойишлари бошланди

Cобиқ президент Умар ал-Баширнинг ҳокимиятдан четлатилиши ва ўтиш даври ҳукуматининг тузилиши эълон қилингандан бери, Хартум кўчаларида минглаб суданликлар норозилик намойишлари билан тўпланмоқдалар. Намойишчилар Олий суд раиси ва бош прокурорнинг собиқ президент билан яқин алоқалари туфайли истеъфога чиқишни талаб қилмоқда. Бу ҳақида БААда жойлашган «Аль Арабия» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Суданнинг турли хил демократия тарафдорлари кучларидан ташкил топган Суданнинг «Озодлик ва ўзгариш учун алянс» ҳаракати ўтган ойда ҳарбийлар ва намойишчилар томонидан ташкил этилган ҳозирги ўтиш даври фуқаролик-ҳарбий ҳукумати устидан босим ўтказиш мақсадида «Миллионлар марши»га қўшилишга чақирди. Намойишчилар Бош прокурор ва Олий суд раиси лавозимига сиёсий холислиги билан танилган одамларни тайинланишни талаб этмоқдалар.

Судан Касаба уюшмалари уюшмаси раҳбари Аҳмад Раби: «Судан инқилоби нафақат президентни алмаштириш ёки янги вазирларни тайинлаш, балки Судан давлатини ислоҳ қилишга қаратилган. Шу сабабли, давлатнинг фуқаролик ва суд аппарати бошида эски тузумга мансуб мансабдор шахсларнинг бўлиши мантиққа тўғри келмайди».

Аввалроқ, ўтиш даври ҳукумати намойишчилар томонидан кўрсатилган номзодларни мамлакатдаги иккита юқори суд лавозимига тайинлашни рад этган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!