Суд қонунбузарни жавобгарликдан озод этди, сабаби...

Суд қонунбузарни жавобгарликдан озод этди, сабаби...

2019 йил 2 февралида жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят Бухоро шаҳар суди навбатдаги ишни кўриб чиқди.

Ишончли манбамизнинг ёзишича, 2019 йил 03 январь куни соат тахминан 13:00ларда (А.А.А, исм-шарифи ўзгартирилган) Бухоро шаҳрининг Кўксарой кўчасида жойлашган Шарқ бозорчаси яқинидаги чорраҳада ўзининг бошқарувида бўлган Нексия русумли автомашина билан Когон йўли томонидан Шарқ бозорча яқинидаги чорраҳасига қараб ҳаракатланиб, ушбу чорраҳадан чап томонга бурилмоқчи бўлганида қарама-қарши томондан келаётган Ласетти автомашинаси билан тўқнашиб кетган. Натижада Нексия нинг олд ўриндиғида ўтирган фуқаро оғир жароҳат олган.

Бу вазиятда Нексия ҳайдовчиси амалдаги йўл ҳаракати қоидаларининг 99-бандидаги светофорнинг яшил ишорасида чапга бурилаётган ёки қайрилиб олаётган релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси қарама-қарши томондан тўғрига ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт лигига амал қилмаган.

Судда айбдорнинг бор айбини бўйнига олгани, етказилган зарарни қоплаши, қолаверса, жабрланувчиларнинг ҳеч қандай эътирози йўқлиги инобатга олинди. Суд судланувчига нисбатан жиноят ишини томонларнинг ярашуви муносабати билан ҳаракатдан тугатиб, судланувчини жиноий жавобгарликдан озод этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!