Суд журналист Маҳмуд Ражабга ҳукм эълон қилди

Суд журналист Маҳмуд Ражабга ҳукм эълон қилди

2019 йил 18 октябрь куни жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят судида судланувчи Махмуд Раджапов (1963 йилда Хоразм вилоятининг Гурлан туманида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, оилали, маълумоти – олий, вақтинча ишсиз, муқаддам судланмаган) га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.

Суд жиноят иши материалларини ҳар томонлама ва тўлиқ ўрганиб, М. Раджаповни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244-1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) 3-қисми “г” банди ва 246-моддаси (контрабанда) 1-қисмида кўзда тутилган жиноятларни содир этишда айбдор деб топди.

Жиноят ишлари бўйича Хоразм вилояти суди томонидан М. Раджаповга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 59-моддаси (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) тартибида 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 72-моддаси (шартли ҳукм қилиш) қўлланилиб, тайинланган жазони шартли деб ҳисоблаб, 2 йил 6 ой синов муддати белгиланди.

 

Азиз Обидов,

Ўзбекистон Республикаси

Олий суди расмий вакили


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!