Суд Гулжаҳон Йўлдошевага нисбатан эҳтиёт чорасини ўзгаришсиз қолдирди

Суд Гулжаҳон Йўлдошевага нисбатан эҳтиёт чорасини ўзгаришсиз қолдирди

4 декабрь куни Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори Гулжаҳон Йўлдошева ва бошқаларга нисбатан суд жараёнлари давом эттирилди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.

Аввалги суд мажлисида судланувчи Г.Йўлдошеванинг адвокати судга илтимоснома киритиб, ҳимояси остидаги шахсга қўлланилган уй қамоғи эҳтиёт чорасини муносиб хулқ-атворда бўлиш тарзидаги эҳтиёт чорасига ўзгартиришни сўраган эди.

4 декабрь куни бўлиб ўтган суд мажлисида мазкур масала муҳокама қилинди. Раислик қилувчининг ажрими билан, судланувчи Г.Йўлдошеванинг адвокати киритган илтимоснома рад этилди ва эҳтиёт чораси аслича (уй қамоғи) қолдирилди.

Бугунги суд мажлисида дастлабки суд процессида қатнашмаган фуқаровий даъвогар вакили ҳам иштирок этди.

Шундан сўнг судланувчиларга нисбатан эълон қилинган айблов хулосаси билан таништириш учун прокурорга сўз берилди.

Прокурор барча айбланувчиларга нисбатан тергов органи эълон қилган айблов хулосасини ўқиб эшиттирди.

Суд 11 декабрга қадар танаффус эълон қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!