Субсидия асосида кўп қаватли уйлардан олиб беришни ваъда қилган фуқаро қўлга олинди

Субсидия асосида кўп қаватли уйлардан олиб беришни ваъда қилган фуқаро қўлга олинди

Сурхондарё вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотга ҳамда Термиз шаҳар «Саховат» маҳалласида яшовчи фуқаро Н.Норсоатов (исм-шарифлари ўзгартирилган) Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида, кўп қаватли уйлардан олиш мақсадида юрганида қариндоши Д.Шамсиева билан гаплашиб қолганлиги, Д.Шамсиева ўзини бир таниши борлигини, ўзи ҳам кўп қаватли уй олишга ҳужжат қилганлиги, фуқаро Н.Норсоатов бу таклифга рози бўлиб ушбу танишини олдига борганлиги, ўзини «Турсунпўлат» деб таништирган фуқаро уй жой олиш учун қандай тартибда ҳужжатлар керак эканлигини айтганлиги ва ўзини юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали дастлабки тўлови йўқ субсидия асосида кўп қаватли уйлардан олиб беришини айтиб, хизмат ҳақи эвазига 5.000.000 сўм миқдоридаги пулларни беришини айтганлиги ушбу пулларни олгандан сўнг, жорий йилнинг август ойига қадар субсидия шаклида кўп қаватли уйларни олиб беришини айтиб ишонтирганлиги, шундан сўнг фуқаро Н.Қулсоатов фирибгарлар қўлига тушиб қолмаслик ҳамда тамагирликни мақсад қилиб, пул талаб қилаётган «Турсунпўлат» исмли фуқарога нисбатан қонуний чора кўришини сўраган.

Аризага асосан, Сурхондарё вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, аризачи Н.Норсоатовдан «Турсунпўлат» исмли фуқаро Термиз шаҳар «Наврўз» маҳалласида жойлашган метан газ қўйиш шохобчаси ичида соат 22:50да талаб қилинган 5.000.000 сўм миқдоридаги кимёвий ишлов берилган пулларни олаётган вақтида, тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олиниб, ҳолат тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2022 йилнинг 14 май куни Термиз шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Д.Турсунпўлатга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!