Суарес фаолиятидаги энг яхши мураббийни айтди

Суарес фаолиятидаги энг яхши мураббийни айтди

«Насьональ» ва Уругвай миллий жамоаси форварди Луис Суарес фаолиятидаги энг яхши мураббий ким эканини айтди.

«Ўзим ишлаган барча мураббийларни ҳурмат қиламан. Айниқса, жамоа мағлубиятга учраганда ҳам ўйиндан қониқадиган Луис Энрикени айтишим мумкин. Испания миллий жамоаси унинг қўл остида ЖЧ-2022да ғолиб бўлиш учун асосий даъвогарлардан саналади. Гап жамоани қандай бошқаришда ва сенда қандай савиядаги ўйинчилар борлигида. У ўзида бор ишочни ва ғояларни қўл остидаги футболчиларга осон етказа олади», - дея Суареснинг сўзларини келтирган Marca.

Эслатиб ўтамиз, Суарес «Барса»да Энрике қўл остида 2014-2017 йиллар давомида тўп сурган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!