Столтенберг: "Бу масала, умуман, столда бўлишининг дастлабки шарти — Украинанинг ғалаба қозонишидир"

Столтенберг: "Бу масала, умуман, столда бўлишининг дастлабки шарти — Украинанинг ғалаба қозонишидир"

НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Украина НАТОга аъзо бўлишга лойиқми деган саволга жавоб берар экан, аъзолик учун Украина урушда ғалаба қозониши ва демократик давлат сифатида омон қолиши зарур, деб жавоб берди.

"Бу масала, умуман, столда бўлишининг дастлабки шарти — Украинанинг ғалаба қозонишидир. Ва биз ҳозир буни амалга оширишга ёрдам бермоқдамиз. Учрашувда иттифоқчилар илғор ҳарбий техника билан қўллаб-қувватлашда давом этишга тайёр эканликларини очиқ айтишди. Бу ўқ-дорилар, ёқилғи ва украиналикларга ўзини ҳимоя қилиш учун зарур бўлган ҳамма нарсани қамраб олади”, — дейди Столтенберг.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ғарб етакчилари Украинанинг НАТО ва ЕИга кириши масаласи фақат уруш тугаганидан кейин кўриб чиқилиши мумкинлигини бир неча бор таъкидлаган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!