Статистика: Россияда ҳар бешинчи бола қашшоқлик чегарасидан ҳам пастда

Статистика: Россияда ҳар бешинчи бола қашшоқлик чегарасидан ҳам пастда

Россияда 2018 йил якунига кўра, ҳар бешинчи бола даромад даражаси яшаш даражасидан ҳам паст бўлган оилада ҳаёт кечирган.

Бу ҳақда Росстатнинг "Қашшоқликнинг ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари" бюллетенига асосланиб РБК хабар берди.

Газетанинг таъкидлашича, ҳужжат икки йил кечикиш билан нашр этилгани боис Россияда болалар қашшоқлиги даражаси тўғрисидаги энг керакли маълумотларни ўз ичига олган.

Росстат маълумотларига қараганда, 2018 йилда қашшоқликнинг энг юқори даражаси кўп болали (49,4%) ва ёш оилаларда (34,3%) қайд этилган.

Шу билан бирга, бюллетендан келиб чиққан ҳолда, 2017 йилда вазият янаям ёмонроқ бўлганлигини билиш мумкин. Ўша пайтда болаларнинг камбағаллик даражаси 26% бўлган бўлса, 2018 йилда бу кўрсаткич 22,9% гача тушган.

Умуман, бўлим маълумотларига кўра, 2018 йилда 18,4 миллион киши (12,6%) қашшоқлик чегарасида яшаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!