Стадиондаги тартибсизликлар натижасида 120дан ортиқ одам ҳалок бўлди

Стадиондаги тартибсизликлар натижасида 120дан ортиқ одам ҳалок бўлди

Индонезияда футбол ўйини вақтида тиқилинч юзага келиши оқибатида камида 127 киши ҳалок бўлди. Полиция маълумотига кўра, яна 180 нафарга яқин киши шифохонага ётқизилган.

Фожиа Маланге шаҳридаги стадионда маҳаллий «Арема» клуби ва Шарқий Ява провинцияси маркази бўлган Сурабаянинг «Персебая» клуби ўртасидаги футбол учрашуви вақтида рўй берган.

Ўйин меҳмонларнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган. Финал ҳуштаги чалингач «Арема»нинг минглаб мухлислари майдонга чопиб чиққан, тўқнашувлар бошланган.

Полиция кўздан ёш сиздирувчи газ қўллаган, тиқилинч юзага келган. Тиббиёт ходимлари маълумотига кўра, ўлим ҳолатларининг кўп қисми бўғилиш туфайл содир бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!