ССВ: Юртимизда бир суткада 2 423 нафар чақалоқ дунёга келди
Жорий йил 31 январь эрталабки соат 08:00 дан 1 февраль 08:00 гача Соғлиқни сақлаш вазирлигида ташкил этилган Штабга қуйидаги маълумотлар келиб тушди.
🚑 “103” хизмати:
📊 2 739 та тиббиёт бригадаси фаолият кўрсатди.
☎️ “Тез ёрдам”га 33 170 та чақириқ келиб тушди.
Энг кўп чақириқлар:
📌 Фарғона вилояти — 3 973 та,
📌 Андижон вилояти — 3 304 та,
📌 Тошкент шаҳри — 3 297 та,
📌 Тошкент вилояти — 3 016 та,
📌 Наманган вилояти — 2 981 та.
🏥 Шу вақт давомида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг филиалларига 3 188 та мурожаат келиб тушди.
🛏 Беморлардан 816 нафари госпитализация қилинди.
📌 Сутка давомида жами 2 423 нафар чақалоқ дунёга келди. Улардан:
👩👦1 250 нафари — ўғил;
👩👧1 173 нафари — қиз.
👩👧👧 Ушбу гўдаклардан 33 нафари — эгизак.
Энг кўп туғуруқ қайд этилган ҳудудлар:
👶🏻 Самарқанд вилояти — 301 нафар,
👶🏻 Қашқадарё вилояти — 278 нафар,
👶🏻 Фарғона вилояти — 266 нафар,
👶🏻 Тошкент вилояти — 215 нафар,
👶🏻 Сурхондарё вилояти — 197 нафар.