ССВ: Олимлар ОИВ инфекциясини даволашнинг янги усулини топди

ССВ: Олимлар ОИВ инфекциясини даволашнинг янги усулини топди

Яқинда Россия олимлари томонидан кашф этилган янги муолажа усули беморларнинг ОИВ инфекцияси асоратларидан деярли тўлиқ халос бўлишига хизмат қилиши мумкин.

Мазкур даво чораси махсус оқсиллардан фойдаланишга асосланган. Улар бемор организмидаги иммунитет ҳужайралари функцияларини тиклашга ёрдам беради. Ўз навбатида, ОИВ касаллигига қарши курашувчи антитаналарни қувватлантиради.

Натижада организм ички имкониятини ишга солиб, вирусни сиқиб чиқаришга киришади. Якунда танада ОИВ инфекцияси миқдори камайиб, унинг саломатлик учун зарарли таъсири кескин пасаяди.

Эслатиб ўтамиз, ЖССТ маълумотларига кўра, дунёда ҳар йили қарийб 2 миллион киши ушбу хавфли хасталикка чалинмоқда. Ҳозир сайёрамиз бўйича ОИВ ташхиси билан рўйхатга олинган беморлар сони 38,4 миллион нафардан ошган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!