ССВ: Ихтисослашган марказлар амалиётига 200 турдаги янги даволаш ва диагностика усуллари жорий қилинади

ССВ: Ихтисослашган марказлар амалиётига 200 турдаги янги даволаш ва диагностика усуллари жорий қилинади

Зайниддин Сайфутдинов,
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ихтисослаштирилган марказлар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи:

♻️ — Охирги йилларда юртимизда ихтисослашган тиббий хизмат аҳолига янада яқинлашди. Натижада олис ва чекка ҳудудларда нафақат касалликларни самарали даволаш, балки эрта аниқлаш ва олдини олиш имкониятлари кенгаймоқда.

📈 Бунда сўнгги 6 йилда мамлакатимиздаги ихтисослашган тиббиёт марказлари сони 10 тадан 24 тага етказилгани, ҳудудларда уларнинг филиаллари ташкил этилаётгани ҳал қилувчи аҳамият касб этаётир.

🗓 Айтиш керак, 2023 йилдан мазкур йўналишда янгича ишлаш тизими йўлга қўйилади.

Унга кўра:

🏢 Республика ихтисослаштирилган марказлар амалиётига 200 турдаги, вилоят даражасида 370 турдаги, туман даражасида 150 турдаги янги даволаш ва диагностика усуллари татбиқ қилинади. Бунинг натижасида, йилига 2 млн. нафар аҳоли ўз яшаш ҳудудида малакали тиббий хизмат олиши мумкин бўлади.

🚑 Марказларнинг 1 140 нафар мутахассисларини сафарбар қилиш орқали ҳудудларда жигар, қон-томир, қорин, кўкрак қафаси, трансплантология, микрохирургия, реконструктив ва пластик жарроҳлик амалиётлари кенг жорий этилади.

🔬Шунингдек, буйрак трансплантацияси амалиёти 2022 йилдаги 350 тадан жорий йилда 500 тага, жигар трансплантацияси 20 тадан 50 тага оширилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!