ССВ: 23 нафар фуқарога “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони топширилди

ССВ: 23 нафар фуқарога “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони топширилди

Республика қон қуйиш марказида 14 июнь — Бутунжаҳон донорлар куни муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

Унда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Э.Баситханова, вазирлик мутасаддилари, соҳага ихтисослашган тиббиёт муассасалари раҳбарлари, шифокорлар ҳамда донорлар иштирок этди.

ССВ: 23 нафар фуқарога “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони топширилди

Cўнгги йилларда юртимизда беморларни хавфсиз қон компонентлари билан таъминлаш ҳамда қон қуйиш станцияларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, Республика қон қуйиш маркази, Тошкент шаҳар “Қон препаратлари” илмий-ишлаб чиқариш корхонаси, 13 та ҳудудий ва 2 та республика тасарруфидаги қон қуйиш станцияси ҳамда 13 та қон қуйиш бўлимида сифатли қон ва унинг таркибий қисмларини йиғиш ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича илғор услублар амалиётга татбиқ этиляпти.

ССВ: 23 нафар фуқарога “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони топширилди

Қолаверса, пандемия шароитида оғир беморлар ҳаётини асраш, тиббиёт муассасаларини сифатли қон компонентлари билан таъминлаш мақсадида мамлакатимизда беғараз донорлик акциялари мунтазам ўтказиб келинмоқда. Натижада ўтган 2021 йил юртимизда 113 тонна сифатли қон компонентлари тайёрланди.

ССВ: 23 нафар фуқарога “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони топширилди

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда гемотология, онкология, кардиология ва трансплантология йўналишлари бўйича мураккаб ва юқори технологик жарроҳлик амалиётларининг ўтказилиши сифатли қон компонентларига бўлган эҳтиёжнинг янада ортишига сабаб бўлмоқда, — дейди Э. Баситханова.Бу эса ўз-ўзидан аҳоли орасида беғараз донорлик ҳаракатини ривожлантириш ва уни кенг тарғиб этишни тақозо этади. Энг асосийси, тиббиёт ходимлари бу йўлда барчага намуна, фаол ва ташаббускор бўлиши лозим.

ССВ: 23 нафар фуқарога “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони топширилди

Сир эмас, юртимизда ўз қонини камида қирқ марта ёки унинг таркибий қисмларидан бир қисмини камида олтмиш марта бепул топширган фуқаролар анъанавий тарзда “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони билан мукофотланади.

Эътиборлиси, бу йил ҳам мамлакатимизнинг барча ҳудудларида беғараз донорлик ҳаракатини ривожлантиришда фаол иштирок этиб келаётган 23 нафар ана шундай юртдошимиз мазкур мукофот билан тақдирланди.

ССВ: 23 нафар фуқарога “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони топширилди

Хусусан, бугунги тадбирда Соғлиқни сақлаш вазири буйруғи билан 5 нафар фаол донорга “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони тантанали равишда топширилди.

Шунингдек, Бутунжаҳон донорлар куни муносабати билан юртимизнинг барча ҳудудларида фаол донорларни рағбатлантиришга бағишланган байрам тадбирлари кўтаринки руҳда ўтказилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!