СССРга қарши "уруш": кеча 9 яшар қизнинг кийими тортиб олинди, 15 яшар қиз эса ҳибсга олинган (видео)

СССРга қарши "уруш": кеча 9 яшар қизнинг кийими тортиб олинди, 15 яшар қиз эса ҳибсга олинган (видео)

Кеча Украинада 9 май байрами вақтида ёш қизчани йиғлашга мажбур этишди. Видео Фейсбук ка жойланди.

Гап шундаки, полиция ходимлари 9 яшар қизчанинг бош кийимини унда СССР рамзи қизил юлдуз бўлгани учун олиб қўйишган. Қизча эса йиғлаб юборган.

Гувоҳлар полициячиларнинг бу ишини шармандалик ва сурбетлик деб баҳолашди. Гувоҳлардан бери қизчанинг бу иши мамлакат хавфсизлигига қандай таҳдид солиши мумкинлигини сўраб, бу ақлга сиғмайдиган фикр эканлигини айтди. Ходимлар эса ўз навбатида мамлакат конституцияси асосида иш кўраётганини таъкидлади. Ўз навбатида улар шаҳардаги намойишларда кўзга ташланган нацистлар рамзи ҳақида ҳеч нарса дейишмади.

Бу биринчи ҳолат эмас. Одессада ҳам шундай воқеа юз берган. 2 май куни 15 яшар қиз СССР рамзи туширилган футболка кийгани учун ҳибсга олинган ва отаси жаримага тортилган.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилдан бери Украина СССР рамзларидан фойдаланиш, кўчалар ҳам ҳатто аҳоли пунктларини СССРга алоқадор номлар билан номлаш, умуман, СССРга оид нарса ва омиллардан фойдаланиш тақиқланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!