СССР бастакорининг ўғли ўз жонига қасд қилди

СССР бастакорининг ўғли ўз жонига қасд қилди

Собиқ иттифоқ бастакори ва шоири Александр Башлачевнинг ўғли Егор Москвада ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда 20 июнь, якшанба куни РEН ТВ ўз манбасига асосланиб хабар берди.

Телеканал суҳбатдошининг сўзларига кўра, 32 ёшли эркакнинг жасади 19 июнь, шанба куни соат 18:00 атрофида, пойтахт марказидаги Чаплигин кўчасидаги уйнинг деразалари остидан топилган. У ўз жонига қасд қилиш тўғрисида ҳеч нарса қолдирмаган. Ҳозирда эркакнинг ўлими фактини текшириш ишлари олиб борилмоқда.

РEН ТВнинг ёзишича, кичик Башлачев иккинчи гуруҳ ногирони бўлган ва руҳий касаллар рўйхатида турган. Бундан ташқари, у психиатрия клиникаларидан бирида даволанаётгани маълум бўлди.

Егор Башлачев отаси вафотидан олти ой ўтгач, 1988 йил 3 августда туғилган. Александр Башлачевнинг ўзи ўша йилнинг февраль ойида саккизинчи қаватдаги деразадан йиқилиб, 27 ёшида вафот этганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!