Спорт оламида Диего Марадона сингари шахси, ҳаёти зиддиётли киши бўлмаса керак...

Спорт оламида Диего Марадона сингари шахси, ҳаёти зиддиётли киши бўлмаса керак...

Марадона – футбол юлдузи, Марадона – безори, Марадона – гиёҳванд, Марадона – буюк шахс...

У билан нималар бўлмаган, дейсиз. 1986 йил Жаҳон чемпионатида Англия терма жамоасига икки тўп киритиб, Аргентинанинг Жаҳон чемпиони бўлишини таъминлади. Иккинчи тўпни қўли билан шундай усталикда ўнглаб олиб киритдики, қоида бузганини ёнида турган ҳакам ҳам сезмай қолди... Шундан кейин «Бока Хунорс» уни «Барселона»га сотди. У жамоадан «Наполи»га ўтди. Сўнгра «Милан»да тўп сурди.

Охир-оқибат, футбол афсонаси қип-қизил гиёҳвандга айланиб, хурмача қилиқлари билан тилга тушди. Ниҳоят, руҳий касалликлар шифохонасида даволаниб чиқди. Таниқли футболчининг бу аҳволга тушганига ҳеч ким ишонмасди. Бу ҳақда у шундай хотирлайди: «Мен даволанган руҳий хасталиклар шифохонасида даволанаётганлардан бири ўзини Наполеон, бошқаси Сан-Мартин, деб ҳисобларди. Менинг эса Марадона эканлигимга ҳеч ким ишонмасди».

Нима бўлганда ҳам Марадона миллионлаб футбол ишқибозларига завқли ўйинларни ҳадя этган футболчи сифатида тарихда қолди. Бу йил у ўзининг 60 ёшини нишонлади.

«АиФ» (2020 й 44-сон) асосида Т.МУРОД тайёрлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!