Спикер ўринбосари бошчилигидаги ишчи гуруҳ Навоийда томорқа хизмати кластери ташкил қилиш ишлари билан танишди

Спикер ўринбосари бошчилигидаги ишчи гуруҳ Навоийда томорқа хизмати кластери ташкил қилиш ишлари билан танишди

Коронавирус пандемияси даврида томорқа ерларидан самарали фойдаланиш, «Томорқа хизмати» МЧЖ моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда маҳсулотларни экспорт қилиш имкониятларини янада кўпайтириш устувор вазифа этиб белгиланди. Негаки, ҳамма вақт тириклик манбаи бўлиб келган ердан оқилона фойдаланиш қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантиришнинг зарурий шарти, фаровон ҳаётимизнинг мустаҳкам пойдеворидир.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 30 июндаги «Аҳоли томорқаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори одамларнинг ўз томорқасидан даромад топиш манбаларини кенгайтириш, уларга кўпроқ қулайликлар яратишда муҳим ҳуқуқий асос бўлди. Айни пайтда мазкур қарор ижросини таъминлаш бўйича жойларда кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, OʼzLiDeP фракцияси раҳбари Актам Ҳаитов Навоий вилоятидаги учрашуви давомида одамларнинг ўз томорқасидан даромад топиш манбаларини кенгайтириш, уларга кўпроқ қулайликлар яратиш борасида олиб борилаётган ишлар билан бирга, мазкур ҳужжатнинг жойлардаги ижросини ҳам ўрганди.

Спикер ўринбосари бошчилигидаги ишчи гуруҳ Навоийда томорқа хизмати кластери ташкил қилиш ишлари билан танишди

Маълумки, жорий йилда республика бўйича 25 та томорқа хизмати кластери ташкил қилиш режалаштирилган. Навоий вилоятининг Кармана тумани ана шу туманлардан бири.

Спикер ўринбосари бошчилигидаги ишчи гуруҳ Навоийда томорқа хизмати кластери ташкил қилиш ишлари билан танишди

Айни памда бу ерда хонадон шароитида 2 сотих ер майдонида Франциянинг интенсив зотдор куркаси кўпайтирилиб хонадонларга тарқатилмоқда. Бу ерда 8 тонна балиқ етиштирилгани йиғилганлар эътиборини тортди. Зеро, бу паррандалар 20-25 килограммгача гўшт беради.

Спикер ўринбосари бошчилигидаги ишчи гуруҳ Навоийда томорқа хизмати кластери ташкил қилиш ишлари билан танишди

Спикер ўринбосарининг учрашуви жараёнларида янги ташаббуслар қанот ёзди. Хусусан, ярим гектарли кўчатчилик иссиқхонаси, 209 тонналик музлаткичли омбор, мева сабзавотларни қуритиш цехи ва бошқа аҳолига хизмат қилувчи тизимлар ташкиллаштирилиши режалаштирилди.

Эндиликда бундай корхоналарнинг ўз ер майдонларига эга бўлиши  кўчатчиликка ихтисослашган 20-30 сотихли иссиқхоналар қуриб, уларда кафолатланган кўчат етиштириш ва аҳоли хонадонларига етказиб бериш имкониятини яратади.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, 2018 йилда томорқа хизмати кластерлари 128 та, 2019 йилда 244 тани ташкил қилган бўлса, жорий йилда мазкур кўрсаткич 314 тага ортиши белгиланган.

–Мазкур лойиҳа қиймати 165 миллиард сўмни ташкил қилиб, бу кластерлар “Томорқа хизмати” МЧЖлар негизида бунёд этилади, – деди А.Ҳаитов. – Ўз маблағи 63 миллиард сўмдан иборат бўлса, Фермерлар кенгаши ҳузуридаги жамғармадан 102 миллиард сўм маблағ ажратилиши белгиланган. Масалан, 7,5 миллиард сўм маблағ эвазига барпо бўлган битта томорқа хизмати кластери 10-12 мингта хонадонни қамраб олади. 35 та иш ўрни яратилиши билан 500-600 доллар даромад олинадиган йиллик экспорт йўлга қўйилади.

Спикер ўринбосари шу ерда аҳоли билан суҳбатлашиб, уларга давлатимиз раҳбарининг қарори мазмун-моҳиятини тушунтирди. Ўз навбатида, фуқароларга ҳар бир ишни эҳтиёткорлик билан, карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда бажариш лозимлигини таъкидлади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, OʼzLiDeP фракцияси раҳбари А.Ҳаитовнинг жойлардаги учрашувлари давом этмоқда.

 

 

 

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!