“Spark”ни олиб қочган “шоввоз” иккита автомашинага бориб тўқнашди

“Spark”ни олиб қочган “шоввоз” иккита автомашинага бориб тўқнашди

Андижон вилояти. 2021 йилнинг 05 май куни соат 18:30 ларда муқаддам судланган 32 ёшли Ж.Фаррух Избоскан тумани Пойтуғ шаҳри Иттифоқ маҳалласида жойлашган автомашиналар тураргоҳида қаровсиз, очиқ ҳолатда қолдирилган 25 ёшли Р.Ҳаётбекка тегишли “Spark” русумли автомашинанинг калити ўт олдириш жойида эканлигидан фойдаланиб, уни олиб қочиб ҳодиса жойидан яширинаётган вақтида фуқаро А.Хушнудбекка тегишли “Matiz” ва Х.Бойбекка тегишли “Nexia Dons” русумли автомашиналар билан тўқнашиб, йўл транспорт ҳодисасини содир этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Избоскан тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ж.Фаррухга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Жиноят иши доирасида барча ҳолатларга ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.  

Ҳозирда тергов давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!