SpaceX Жанубий Кореянинг биринчи Ой сунъий йўлдошини коинотга учирди

SpaceX  Жанубий Кореянинг биринчи Ой сунъий йўлдошини коинотга учирди

Жорий йилнинг 4 август куни Канаверал бурнидан "Falkon 9" ракетаси Жанубий Кореянинг “Korea Pathfinder Lunar Orbiter”ни (KPLO) коинотга олиб кирди. Бу Жанубий Кореянинг биринчи Ой сунъий йўлдоши бўлиб, 16 декабрь куни Ой атрофидаги орбитага чиқади, деб хабар беради “Spaceflight Insider”.

Қиймати 200 миллион долларлик KPLO оғирлиги 678 кг бўлиб, уни энергия билан таъминлайдиган қуёш панеллари билан жиҳозланган. Сунъий йўлдош бортида олтита илмий асбоб-ускуна мавжуд: учта камера Lunar Terrain Imager, PolCam ва ShadowCam), тармоқ ускуналари, магнитометр ва гамма-нур спектрометри.

Сунъий йўлдош Кореянинг Ойга бўлажак миссияси учун қўниш жойини топишга ёрдам берадиган юқори аниқликдаги фотосуратларни олади. Иккинчи камера асосий эътиборни топографик хариталар учун суратга олишга қаратади, учинчиси – NASA’нинг ShadowCam қурилмаси эса ойнинг доимий сояли ҳудудларида сув муз конлари белгиларини қидиради.

Қурилма уран, гелий-3, кремний ва алюминий каби Ойда мавжуд ресурсларни ўрганади ва магнит майдонни ўлчайди. Ва ниҳоят, унинг вазифалари сайёралараро Интернетни ердаги объектлар билан алоқа қилиш учун синовдан ўтказишни ўз ичига олади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!