Сохта пулни аслидан қандай ажратишни биласизми?

Сохта пулни аслидан қандай ажратишни биласизми?

Пулдаги сув белгиси, қиялик бурчагига қараб ҳаракатланадиган ҳимоя ипи, тасвирларнинг бўртиб туриши ва арканинг тагида оқ рангли бўёқда босилган Ўзбекистон Республикасининг харитаси орқали тезда аниқлаб олиш мумкин. Марказий банки департаменти директори Фазлиддин Бозоров сохта пулни ҳақиқийсидан қандай ажратиб олиш ҳақида маълум қилди.

Банкнотнинг пастки қисмидаги нақшда яширин тасвир мавжуд бўлиб, бу лотин ёзувидаги UZ сўзидан иборат. Бу ҳам маълум қиялик бурчагида бемалол кўринади. Компьютер ва принтер воситаси орқали ушбу элементларни кўрсатиш имконияти мавжуд эмас.

Жиноят кодексининг 176-моддасига кўра, ўтказиш мақсадида қалбаки банк билетлари (банкнотлар), металл тангалар, акциз маркалар, шунингдек, қимматли қоғозлар ёхуд чет эл валютаси ёки чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар ясаш ёки уларни ўтказиш икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгилаб қўйилган.

Manba: zamin.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!