Сохта дорилар ҳақидаги огоҳлантиришлар нотўғри бўлиб чиқди

Сохта дорилар ҳақидаги огоҳлантиришлар нотўғри бўлиб чиқди

Бош прокуратура ижтимоий тармоқларда тарқалган, дорихоналарда сохта дорилар сотилгани ҳақидаги хабарни ҳақиқатдан йироқлигини билдирди.

Олмаотада худдики 12 кишининг ўлимига сабаб бўлган 10 турдаги сохта дори воситалари Ўзбекистон дорихоналарида пайдо бўлгани ҳақидаги ахборот ёлғон бўлиб чиқди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси «Газета.uz"га маълум қилди.
19 июнь куни ижтимоий тармоқларда, бироз ўтиб бир қатор интернет нашрларда Хоразм вилояти Урганч тумани прокурорининг туман тиббиёт бирлашмаси ва «Хоразм дори-дармон» (дорихоналар тармоғи)га сохта дори воситаларини сотувдан йўқ қилиш кераклиги ҳақида йўллаган хати пайдо бўлди.
Хоразм вилоят прокуратураси томонидан бу хат «нотўғри» деб аталди ва шу сабабли ҳеч қандай ҳуқуқий кучга эга эмаслиги билдирилди. Хатда кўрсатилган дориларни сотувдан олиб ташлаш учун ҳеч қандай чоралар кўрилмади.
Вилоят прокуратурасидагилар бу воқеадан хавотирга тушган бўлиши мумкинлигини инобатга олиб одамлардан узр сўради. Ва Урганч тумани прокурорининг ҳаракатлари бўйича хизмат текшируви ўтказилиши маълум қилинди.
Бош прокуратуранинг Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб маълумот беришича, хатда номи келтирилган дори воситалари билан боғлиқ ҳеч қандай кўнгилсиз ҳодиса юз бермаган.
Эслатиш ўринли, 10 турдаги сохта дориларни ичиш оқибатида 12 нафар боланинг вафот этгани ҳақидаги хабарлар МДҲ мамлакатларида 2012 йилдан бошлаб тарқатиб келинади.

Manba: gazeta.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!