Совет лимузини 26 миллион рублга сотувга қўйилди

Совет лимузини 26 миллион рублга сотувга қўйилди

1950 йилда ишлаб чиқарилган Совет ЗИС-110 лимузини auto.ru порталида 26 миллион рублга сотувга қўйилди, деб хабар қилди РИА Новости.

Автомобил эгасининг таъкидлашича, ЗИС-110 - урушдан кейинги 1945 йилдан 1958 йилгача ишлаб чиқарилган биринчи совет автомобили. Лимузин 140 от кучига эга олти литрли двигател билан жиҳозланган.

Эгасининг сўзларига кўра, автомобилни Твер шаҳридан олиб кетиш мумкин, ҳолати жуда яхши. Сотувчининг таъкидлашича, бир неча йил олдин автомобил Москвада тўлиқ таъмирдан ўтган ва йўл ҳаракати хавфсизлигида рўйхатга олинган.

Автомобилнинг юрган масофаси - 30 минг километрни ташкил қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!