Сотиб юборилган туя ўзининг эски хўжайини олдига 100 километр йўл босиб қайтиб келди 

Сотиб юборилган туя ўзининг эски хўжайини олдига 100 километр йўл босиб қайтиб келди 

Хитойнинг Ички Мўғулистон мухтор ҳудудида туя 100 километрдан ортиқ йўл босиб, ўзининг олдинги эгасининг ёнига қайтиб келди, деб хабар беради "Truth Theory" нашрига таяниб "ekolog.uz". 

Туянинг олдинги эгасининг исми Темур бўлиб, у ўзининг 20 ёшли туясини 2019 йилнинг кузида бошқа бир чўпонга сотиб юборган.

Орадан саккиз ой ўтгач, ҳайвон биринчи эгасининг олдига қайтиб келган. Урғочи туя қочиб кетиб, тоғ, дашт ва чўллардан иборат 100 километрдан ортиқ масофани босиб ўтган. Темур туя турли тўсиқларни босиб ўтиш асносида унинг терисида юзага келган турли чандиқ ва шилинган изларни топган.

Кейинроқ туяси қочиб кетган чўпон билан боғланиб, унинг ўрнига бошқа ҳайвон таклиф қилган.

Темур ўзига содиқ бўлган туяни олиб қолишга қарор қилган ва унга хадак — махсус маросимларда миннатдорчилик ва ҳурмат белгиси сифатида тақдим этиладиган буддистлар рўмолини совға қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!