"Соқолга ёпишадиган ГАИ ходими" остида тарқалган видео юзасидан маълумот берилди

"Соқолга ёпишадиган ГАИ ходими" остида тарқалган видео юзасидан маълумот берилди

Жорий йилнинг 19 сентябрь куни соат 19:40 ларда, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Фурқат ва Бешёғоч кўчалари кесишган чорраҳа яқинида, "Magic city" истироҳат боғи олдида тўхтаб турган "Спарк" русумли автомобиль ҳайдовчисига ЙПХ ходими мазкур жойда тўхтаб туриш мумкин эмаслигини, тирбандлик юзага келаётганлигини тушунтирган вақтда ҳайдовчи А.Э. такси фаолияти билан шуғулланишини айтиб ходимга эътирозлар билдирган. ЙПХ ходими ҳайдовчидан қоидаларга риоя қилишини сўраган вақтда ҳайдовчи автомобилини қўзғатмаслигини маълум қилган ва ўзаро тортишувли вазият юзага келган. Ҳайдовчи ЙПХ ходимининг қонуний талабларини бажармаган. Жараёнга бошқа ЙПХ ходимлари ҳам аралашган. Фуқаро А.Э. туман ИИО ФМБга олиб борилган ва тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

2021 йил 22 сентябрь куни тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани суди томонидан ўрганилиб, фуқаро А.Э. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 183 ҳамда 194-моддаларида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир қилганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан БҲМнинг 3 баравари миқдорида жарима жазоси белгиланган.


    Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

    Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

    Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!