Сомалида юзлаб террорчилар қамоқхонадан қочиб кетди

Сомалида юзлаб террорчилар қамоқхонадан қочиб кетди

 

«Аш-Шабоб» террорчи гуруҳи Сомалининг шимоли-шарқидаги Босасо шаҳрида жойлашган қамоқхонани эгаллаб олди ва юзлаб маҳбусларни қочириб юборди. Бу ҳақда Garowe порталига таяниб «Korrespondent.net» хабар берди.

Отишмада саккиз киши ҳалок бўлди. Полициячиларга қўшимча кучлар етиб келиб, қамоқхонани қайтариб олгунча жангарилар бинони ўз назоратига олишга муваффақ бўлди.

Далсан радиостанциясининг хабар беришича, жангарилар қамоқхонадан 400 дан ортиқ маҳбусни озод қилган. Уларнинг кўпчилиги судини кутаётган диний экстремистлар эди. Боссасо шаҳридаги колония Сомалининг Пунтленд штатидаги энг катта қамоқхона ҳисобланади.

Аввалроқ Гаити қамоқхонасидан 400 дан ортиқ маҳбус қочиб кетгани ҳақида хабар берилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!