Сомали пойтахтида Пентагон раҳбарининг ташрифи куни теракт содир бўлди

Сомали пойтахтида Пентагон раҳбарининг ташрифи куни теракт содир бўлди

Сомали пойтахти Могадишода, аэропортдан унчалик узоқ бўлмаган жойда кучли портлаш содир бўлди, деб хабар берди "Вести".

Хабар қилинишича, террорчи портловчи қурилмани аэропорт яқинидаги назорат пунктида ишга туширган. Ҳужум мақсади миллий разведка ва хавфсизлик идораларининг юқори лавозимли амалдорини йўқ қилиш бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум натижасида камида олти киши ҳалок бўлган, яна 12 киши жароҳат олган. Қурбонлардан бири Эфиопия элчихонаси ходими бўлган. Ҳодиса тафсилотлари полиция ва махсус хизматлар томонидан текширилмоқда.

Шунингдек, ҳужум Пентагон раҳбари Кристофер Миллернинг Сомалига режасиз ташриф буюрган куни содир бўлганлиги маълум. У шу куни Могадишода бир неча соат туриб, Сомалида жойлашган АҚШ ҳарбийлари билан учрашган. Маълум қилинишича, бу АҚШ мудофаа вазирининг ушбу мамлакатга биринчи ташрифи бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!