Солиқ тўловларини тўламаган шахслар жавобгарликка тортилади

Солиқ тўловларини  тўламаган шахслар жавобгарликка тортилади

🔘 Қонунчиликка кўра, солиқ олинадиган фойдани (даромадни) ёки бошқа объектларни қасддан яшириш (камайтириб кўрсатиш) ёхуд солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлашдан қасддан бўйин товлаш:

➖ фуқароларга БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача;
➖ мансабдор шахсларга эса 5 бараваридан 7 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

➡️ Худди шундай ҳуқуқбузарлик анча миқдорда содир этилган бўлса:

➖ фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда;
➖ мансабдор шахсларга эса 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

☑️ Шунингдек, даромадлар тўғрисида декларация тақдим этишдан бўйин товлаш, декларацияни ўз вақтида тақдим этмаслик ёки унда атайин нотўғри маълумотларни тақдим этиш БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!