2025 йил январь–сентябрь ойларида Давлат солиқ қўмитаси “Солиқ ҳамкор” тизими орқали мурожаат қилган фуқароларга жами 24,1 миллиард сўм миқдорида мукофот пули тўлаганини маълум қилди.
Мурожаатларнинг асосий йўналишларига кўра:
— 74 970 та мурожаат — харид чекини бермаслик ҳолати бўйича;
— 3 001 та мурожаат — пластик карта орқали тўловни қабул қилмаслик бўйича;
— 184 та мурожаат — тўловда харид суммасини асоссиз ошириш бўйича;
— 4 702 та мурожаат — бошқа турдаги солиқ бузилишларига оид бўлган.
Жами 82 857 та мурожаат қабул қилинган. Улардан 41 702 таси такрорий ёки текширув жараёнида бўлгани сабабли кўриб чиқилмаган. Шу давр мобайнида 34 196 та сайёр текширув ўтказилган ва уларнинг 98,8 фоизида ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тасдиқланган.
Фуқароларга тўланадиган мукофот миқдори аниқланган жарималарнинг 20 фоизи этиб белгиланган. Шу тарзда 34 139 та тасдиқланган мурожаат учун жами 24,1 миллиард сўм пул тўланган.
Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келиб, у ерда 6 миллиард 20 миллион сўм, энг паст кўрсаткич эса Жиззах вилоятида қайд этилган — 733,5 миллион сўм.
Украина Франция ва Греция билан ҳаво ҳужумидан мудофаа ва энергетика секторини мустаҳкамлаш бўйича келишувларни тайёрламоқда, деб ёзади "Европейская правда."
Аргентина терма жамоаси ва «Интер Майами» клуби ҳужумчиси ҳамда сардори Лионель Месси 2025 йил 13–15 декабрь кунлари Ҳиндистонда ўтадиган тур доирасида ҳар бир учрашув учун 107 минг долларгача даромад кўради, деб хабар берmoқda Championat.com нашри.
Х.Х. Жаҳонгир Отажоновнинг Lexus машинасини 68 минг долларга баҳолаб, сотиб олган. У дастлабки тўлов сифатида 34 минг доллар берган ва қолган 34 минг долларни 2 йилга бўлиб тўлашга келишган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг музокаралари кенгайтирилган таркибда икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида давом этди.
Хитой ижтимоий тармоқларида Ғарб цивилизациясига оид тарихий фактларни шубҳа остига қўяётган муҳокамалар кенг тарқалмоқда. Бундай баҳсларнинг навбатдаги сабабларидан бири Шанхайда ўтказилган Қадимий Миср артефактлари кўргазмаси бўлди, деб ёзади SCMP.
Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац Фаластин давлатининг ташкил этилишига йўл қўйилмаслигини ва Ғазо сектори келажакда тўлиқ қуролсизлантирилишини маълум қилди.
Венесуэла мухолиф сиёсатчиси, Тинчлик учун Нобель мукофоти совриндори Мария Корина Мачадо мамлакат қўшинларини президент Николас Мадуро буюруқларига бўйсунмасликка ва қуролларини ташлашга чақирди.
Эфиопияда Omo вилоятида, Жанубий Судан билан чегарадош ҳудудда, 9 та Marburg вируси ҳолати қайд этилди ва мамлакатда вируснинг биринчи тарқалиши расман тасдиқланди.