Солиҳа аёл қандай бўлади?

Солиҳа аёл қандай бўлади?

Кўпчилик солиҳа аёл сўзини ишлатади, лекин уни ҳамма ҳар – хил тасаввур қилади.

Солиҳа аёл
– У, барча ишда охират манфаатини устун қўяди. Бу дегани дунёдан узилиб олади – дегани эмас.
– У, эрига худди ходим подшоҳга хизмат қилганидай итоатда бўлади. Бу дегани қул дегани эмас.
– У, эрига охиратни эслатишдан чарчамайди.
– У, агар эри намоз ўқимай қўйса, ундан аразлаб олади.
– У, эри олиб келганига рози бўлади.
– У, эри ғоиб бўлганда, мол-мулкини, бола-чақасини, уй-жойини муҳофаза қилади.
– У, оиладаги сирларни мутлақо ташқарига олиб чиқмайди.
– У, эридан ўзгани сирдош тутмайди.
– У, дунё матоҳларига муккадан кетиб, ҳар нени олиб беришини талаб қилавермайди. Бу дегани ҳеч нима сўрамайди дегани эмас. Эрини имкониятидан ташқарисини талаб қилмайди.

– У, эри нотўғри иш қилаётганда, шариат билан қайтаради.
– Унга бирор ишда ихтиёр берилса, «Шариатга тўғри келадими?» дея сўраб, тўғри келганини танлайди.
– У, эрини ҳолатига қараб муомала қилади. Эркаликни кўтарадиган вақт истаганча эркалик қилади. Кўтармайдиган вақт, меҳрибон онасидай бўлиб олади.

– У, фарзандларини ёшлигиданоқ, Исломий тарбия қилади.
– У, ҳаромдан қаттиқ нафратланади.
– У, ўзгаларга ҳасад қилмайди.
– У, эрининг ота-онасига гўзал муомалада бўлади.
– У, номаҳрамларга яқин йўлашни хаёлига ҳам келтирмайди.
– У, ибодатларини имкон қадар, мукаммал бажаришга ҳаракат қилади.
– У, беҳуда вақт кетказадиган сериалларга ошиқ бўлмайди.
– У, ҳамиша Исломий филмларга, нашидаларга, тиловатларга мойил бўлади. Фарзандлари учун, Исломий фақат Исломий ахлоқни ўргатувчи мультфильмлар кўрсатади.

– У, қўпол, баджаҳл бўлмайди.
– У, асло аёллик назокатини йўқотмайди. Ҳеч қачон эркаклашишга яқинлашмайди.
– У, эри ҳақидаги шубҳа – гумонлардан нари бўлади.
– У, эрини қизғонади.
– У, эрига итоатни Аллоҳга итоат – деб билади.
– У, эри шодлигида эркатой қиздай, маҳзунлигида меҳрибон онадай бўлади.
– У, кечиримли бўлади.
– У, келишмовчилик содир бўлса, келишув эшикларини ёпиб юбормайди.
– У, доно бўлади.
– У, урушқоқ, шаллоқи, қарғайдиган, гиначи, полпис, беэътибор бўлмайди.
– У, соддалик, оддийликни ўзидан узоқлаштирмайди.
– У, эридан ақллик эканини исботлашга урунмайди. Ақллироқ бўлган чоғида ҳам, буни унга сездирмайди. Тўғрироқ фикрни ҳикмат билан етказади.

– У, кўчага интиладиган бўлмайди.
– У, кўпроқ оиласи билан уйда қолишни хуш кўради.
– У, ҳар-ҳил ношаръий базмларга, зиёфатларга ҳирс қўймайди.
– У, эрининг рухсатисиз, кўчага қадам ранжида қилмайди.
– У, ўзини номаҳрамларга намоён этмайди. Эрини даюс кимса бўлиб қолишдан доимо асрайди. Ўзини ўраб юради.
– У, фақат эри учунгина ясанади.
– У, гарчи ўзига маъқул келмай, юзларида норозилик аломати сезилса-да, эри айтганига «Хўп» дея итоат қилади.
– У, мободо эр ғазаб қилгудай бўлса, фақат сукут қилади. Гап қайтариб, олишмайди.
– У, уй-жойини покиза тутади.
– У, ўзи учун борлиқ, бу эри деб билади.
– У, жаҳли чиқса, аёлликдан чиқиб кетмай “жаҳл” қилади.
– У, ўта кетган қайсар бўлмайди.
– У, вазиятлар тақазосига кўра доно ва ёш гўдакдай бўла олади.
– У, эрини намозга уйғотади. Турмаганига қўймайди.
– У, фарзандларига кунлик равишда, дуолар, ҳадислар, Қуръон оятларини ёд олдириб боради.
– У, ўзи учун эридан бошқа номаҳрам эркакларни мутлақо ҳаётидан ўчириб юборади.
– У, юқоридагиларни барини ичига олади!

Агар, сизда булар топилса, демак, сиз инша Аллоҳ солиҳалардансиз. Сиз, куёвингиз учун дунё-охиратлари жамлаб берилган яхшиликсиз!

Интернет сарҳадларидан.

Azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!