Солари «Реал»ни қачонгача бошқариши маълум бўлди

Солари «Реал»ни қачонгача бошқариши маълум бўлди

«Реал» устози вазифасини бажарувчи Сантьяго Солари бош мураббий қилиб тасдиқланади ва мавсум охирига қадар жамоани бошқаради, деб хабар беради Marca.

Эслатиб ўтамиз, Солари 29 октябрь куни Хулен Лопетеги ўрнига вақтинчалик бош мураббий қилиб тайинланган эди. Айни пайтда «Реал» раҳбарияти аргентиналик мутахассис қўл остидаги жамоанинг натижаларидан мамнун. 

Испания чемпионати регламентига кўра, вақтинчалик бош мураббий жамоада узоғи билан 2 ҳафта фаолият юритиши мумкин. Солари учун бу муддат Примера доирасидаги «Сельта»га қарши ўйиндан сўнг, 11 ноябрь куни етиб келади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!