Қозоғистонда Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди

Қозоғистонда Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди

Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Олжас Абишев ҳибсга олинган, деб хабар беради Tengrinews.kz.

"Қозоғистон Республикаси Молия вазирлигининг молиявий мониторинг қўмитаси, Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари О. Абишевнинг иқтисодий тергов хизмати ходимлари томонидан бюджет маблағларини ўзлаштиришда гумон қилиниб ҳибсга олинганлиги фактини тасдиқлайди", - дейилади хабарда.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қозоғистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 201-моддасига мувофиқ, судгача тергов маълумотлари ошкор қилинмайди.

Маълумот учун, Олжас Абишев 2018 йилда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари этиб тайинланганди. У рақамлаштириш ва ахборот хавфсизлиги масалалари учун масъул эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!