Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Юсупалиев: Мабодо коронавирус республикамизга кириб келса, бу бўйича тайёргарлигимиз бор

Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Юсупалиев: Мабодо коронавирус республикамизга кириб келса, бу бўйича тайёргарлигимиз бор

Коронавирус Ўзбекистонга кириб келса, унинг олдини олиш учун тегишли шифохоналарда ўринлар, дори воситалари ва тиббий буюмлар захираси ажратилган. Бу ҳақда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Юсупалиев «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимовга берган интервьюсида айтиб ўтди.

Соғлиқни сақлаш вакилининг таъкидлашича, вазиятни инобатга олиб Президент Шавкат Мирзиёев томонидан тегишли фармойиш қабул қилинган.

Фармойишда асосан  коронавирус касаллиги Ўзбекистонга кириб келишининг олдини олишга қаратилган барча чораларни кўришимиз белгиланган. Бу борада бугунги кунда Ўзбекистондаги санитария-карантин пунктларида барча шароитлар яратилган. Тепловизорлар қўйилган, бундан ташқари шифокорлар — инфекционист, эпидемиологлар навбатчилиги ташкил этилган. Айниқса, Хитой Халқ Республикасидан келаётган юртдошларимиз карантин-санитария пунктларидан ўтади ва назоратдан ўтказилади.

Мабодо ушбу касаллик республикамизга кириб келса, бу бўйича ҳам тайёргарлигимиз бор. Тегишли шифохоналаримизда ўринлар, дори воситалари ва тиббий буюмлар захираси ажратилган. Керакли миқдорда тиббий ёрдам ташкил этилади.

Мамлакатмизга Ухань ва Пекин шаҳридан 584 нафар фуқаро олиб келинган. Улар бугунги кунда алоҳида ажратилган санаторий ва тиббиёт муассасаларига жойлаштирилган. Бу муассасаларимизда барча шароитлар яратилган, камчиликларимиз йўқ. Дори-дармон захираси ва шифокорлар назорати ўрнатилган.

Баҳодир Юсупалиев, соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари 

АҚШ давлат котиби Майкл Помпео коронавирусдан ҳимояланиш учун керакли инфратузилмага эга бўлмаган ҳудудлардан бири сифатида Ўзбекистонни ҳам қайт этди. Унинг фикрича, Ўзбекистон коронавирус каби кенг кўламли хавфга қарши тура олиш имкониятига эга эмас.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!