Соғлиқни сақлаш вазири вакцинадан сўнг коронавирусга чалинди

 Соғлиқни сақлаш вазири вакцинадан сўнг коронавирусга чалинди

Қирғизистон соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожланиш вазири Алимкадир Бейшеналиев коронавирус инфекциясини юқтирганлиги айтилмоқда.

Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабарида айтилган. Маълум қилинишича, Бейшеналиев масофадан туриб ишлашни давом эттирмоқда. Бейшеналиев 29 март куни Хитойнинг Sinopharm компанияси томонидан ишлаб чиқарилган вакцина билан эмланган. У мазкур вакцина эмланган биринчи Қирғизистон фуқароси бўлган эди.
Вазир бундан олдин коронавирусни заҳарли деб ҳисобланган Иссиқкўлда ўсувчи ўсимлик илдизи (аконит) дамламаси билан даволаш мумкинлигини айтган эди.

Унинг сўзларига кўра, COVID-19 ташхиси қўйилган 300 нафар бемор Қирғизистонда Иссиқкўл илдизи дамламаси билан даволанган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!