Соғлиқни сақлаш вазири Дима Қаюмнинг онасини даволанишини шахсан назоратга олган

Соғлиқни сақлаш вазири Дима Қаюмнинг онасини даволанишини шахсан назоратга олган

Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ижтимоий тармоқларда машҳур бўлган Дима Қаюмнинг (Дилшод Болтабоев) хонадонига ташриф буюриб, унинг бемор онасидан хабар олди. Бу ҳақда Дима Қаюмнинг ўзи Facebook’даги саҳифасида маълум қилган.

“Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Қаюмович Шодмонов уйимизга шахсан ўзлари ташриф буюришиб, Онам учун қўлларидан келган барча ёрдамни аямасликларини айтиб, отам ҳақларига дуо қилиб, онамнинг дуоларини олиб кетишди.

Катта раҳмат. Умрингиз узоқ бўлсин!”, деб ёзган у ўз саҳифасида.

Соғлиқ сақлаш вазирлиги томонидан “Халқ сўзи online”га маълум қилинишича, вазир Алишер Шодмонов онахонни даволанишини шахсан назоратга олишга ваъда берган. Онахон тиббий муолажалар олиш учун Тошкентга олиб келинади, малакали мутахассислар томонидан тиббий кўрикдан ўтказилади.

Manba: xs.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!