Собиқ Япония бош вазири Украинадаги махсус операцияга нима сабаб бўлганини айтди.

Собиқ Япония бош вазири Украинадаги махсус операцияга нима сабаб бўлганини айтди.

Синздо Абэ Украина президенти Владимир Зеленскийнинг мамлакатнинг НАТОга киришига оид позицияси ва Донбассдаги можарони тартибга солишдан бош тортиши Россия махсус операцияси бошланишига сабаб бўлди, деб ҳисоблайди.

У бу ҳақда “Economist” нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

“Эҳтимол, агар Украина президенти Владимир Зеленскийни унинг мамлакати НАТОга қўшилмаслигига ваъда беришга ёки шарқдаги икки анклавга юқори даражадаги мухторликни тақдим этишга мажбур қилишнинг иложи бўлганида, ҳарбий хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш мумкин бўларди”, - деди Абэ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!