Собиқ президентнинг опаси қариялар уйида коронавирусдан вафот этди

Собиқ президентнинг опаси қариялар уйида коронавирусдан вафот этди

АҚШнинг 41-президенти Катта Жорж Бушнинг опаси Нэнси Эллис Буш коронавирус билан касалланганидан сўнг вафот этди.

Бу ҳақда унинг ўғли маълум қилди, деб хабар берди “The New York Times”.

Ненсининг ўғлининг сўзларига кўра, онаси 10 январь, якшанба куни Массачусетсдаги қариялар уйида вафот этган.

Хабар қилинишича, 30 декабрь куни юқори иситма билан касалхонага ётқизилган Нэнсининг аҳволи сўнгги кунларда сезиларли даражада ёмонлашган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!