Собиқ президент прокуратурага чақиртирилди

Собиқ президент прокуратурага чақиртирилди

Украина Бош прокуратураси Украина президенти Пётр Порошенкони евромайдан чоғида содир этилган қотилликлар иши бўйича сўроққа чақиртирди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Порошенко гувоҳ тариқасида сўроқда қатнашади. Сўроқ эртага, 7 май кунига режалаштирилди.

2016 йил ноябрда ушбу иш бўйича Порошенко гувоҳ сифатида сўроқ қилинганди.

Майдан (Мустақиллик майдон) - Киевнинг асосий майдони Европа иттифоқи билан битим имзолаш тўхтатилиши ҳақида Николай Азаровнинг ҳукумат баёнотидан сўнг 2013 йилда 21 ноябрда евроинтеграция тарафдорлари томонидан босиб олинган.

Кейинчалик майдан ҳуқуқ тартибот орган ва радикаллар тўқнашувлар майдонига айланди. Украинанинг янги ҳукумати 100 дан ортиқ кишининг ҳалок бўлиши учун жавобгарликни Януковичга юклатди. Янукович ва Беркут ходимлари бу қотилликларга алоқадорлигини инкор этмоқда. Давлат тўнтаришидан сўнг Беркут тарқатиб юборилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!