Собиқ президент 27 йилга қамалди

A A A
Собиқ президент 27 йилга қамалди

Бразилиянинг собиқ президенти Жаир Болсонаро 27 йилу 3 ой қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

G1 портали хабар беришича, сиёсатчига нисбатан мамлакат федерал олий суди уни 2023 йил январидаги давлат тўнтариши ишида айбдор деб топган.

"Олий суднинг биринчи ҳайъати пайшанба куни собиқ президент Жаир Болсонарони давлат тўнтаришини амалга ошириш учун фитна уюштирганликда айбдор деб топишга қарор қилди. Ҳайъат Болсонаронинг қамоқ муддатини 27 йилу 3 ой деб белгилади", - дея хабар беради маҳаллий янгиликлар портали.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!